Тошкентда дўстини қутқаришга уринган 10 ёшли бола чўкиб кетди
Тошкентда 24 январь куни ўз синфдошини қутқаришга ҳаракат қилиб чўкиб кетган 10 ёшли Абдулла Рўзибоев дафн этилди. Фожиа 21 январь куни Олмазор туманининг Қора-Қамиш 2/5 мавзеси ҳудудидан оқиб ўтувчи сув каналида юз берган.
Абдулланинг жонсиз танаси у чўкиб кетган жойдан 1 километрлик масофада топилди.
Воқеага гувоҳ бўлганларнинг хабар қилишича, фожиа 21 январь куни, 10 ёшли Абдулла Рўзибоев ва унинг синфдоши Шоҳжаҳон мактабдаги дарслардан қайтаётган вақтида юз берган. Дўсти сувга тушиб кетганини кўрган Абдулла ўзини муздек совуқ сувга ташлаган ва Шоҳжаҳонни қутқариб қолган, бироқ ўзи чўкиб кетган.
- У ерда оқим кучли эди. Абдулланинг жасади 2 кун ўтиб, чўкиб кетган жойидан 1 километр масофада топилди, - деган Абдулла Рўзибоевнинг қўшниси.
21 январь куни ижтимоий тармоқларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 10 ёшли Абдулланинг жасадини қидиришаётгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Ушбу видеоёзув ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ларзага келтирган.
Дўстини қутқаришга ҳаракат қилиб, ўзи чўкиб кетган Абдулла Рўзибоев Олмазор туманидаги 134-мактабда таълим олган. Унинг ўқитувчиси бола синфда аълочи бўлганини айтган.
Олмазор туманининг Қора-Қамиш 2/5 мавзесида яшовчи фуқароларнинг сўзларига кўра, кўп қаватли уйлар ёнидан оқиб ўтувчи канал темир тўсиқлар билан ўралмаган ва маҳаллий аҳоли учун хавфли ҳудуд саналади.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024