Жаҳон | 09:43 / 25.01.2018
16857
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон ўз фуқароларини Қозоғистонга вақтинчалик бормасликка чақирди

Фото: Ca-news

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги республика фуқароларига Қозоғистон ҳудудига ер усти транспортида вақтинчалик бормасликни тавсия қилди. Бу ушбу давлатда жуда кучли совуқ ҳарорат кузатилаётгани билан боғлиқ, деб хабар берди идора матбуот хизмати.

«Қозоғистон Республикасининг баъзи туманларида кескин совуқ тушиши муносабати билан фавқулодда вазият жорий этилгани туфайли, биз Қозоғистон Республикаси ҳудудига ер усти транспортида об-ҳаво шароитлари яхшиланмагунга қадар бормасликни тавсия этамиз», - дейилади Тожикистон ташқи сиёсат идораси хабарида.

Шу билан бирга, Қозоғистон Гидрометеорология маркази ҳаво ҳарорати 45 даража совуққа қадар тушиши кутилаётгани муносабати билан бўрон огоҳлантируви ҳақида эълон қилди. Остонада 23-26 январь кунлари кечқурун -35...-40 даража, кундузи -27...-32 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид