Ўзбекистон | 10:02 / 25.01.2018
54700
2 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive 2019 йилда маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди

Фото: UzDaily

Ўтган йили қурилиши бошланган Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive заводи тўғрисида бугун кўпчилик билади. Умумий қиймати 133,3 миллион евро бўлган мазкур лойиҳа доирасида йилига 16 минг Peugeot Expert ва Peugeot Boxer русумидаги экспортбоп тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бундай замонавий автомобилларга Франция, Эрон, Россия ва МДҲнинг бошқа давлатларида эҳтиёж катта. 

ЎзА хабарига кўра, шу кунларда завод қурилиши учун “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан ажратилган 45 гектарлик ерда иш қизғин. Инвестиция лойиҳаси доирасида корхонанинг қурилиш-монтаж ишлари жорий йил май ойига қадар амалга оширилади, 2019 йилда маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди.

Заводнинг ишга туширилиши тармоқдаги бошқа корхоналарда иш ҳажмининг ошишига ҳам олиб келади. Корхона иш бошлаган биринчи йилдан бошлаб автомобиль бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги 30 га яқин йирик ва 160 дан зиёд ўрта ва кичик корхоналарни жалб этиш йўли билан камида 50 фоиз маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш режалаштирилган. Янги корхонада 600 дан зиёд иш ўрни яратилади. 

Мавзуга оид