Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда ўтган йилда бензин ишлаб чиқариш ҳажми бир йил аввал - 2016 йилдагига нисбатан 2,5 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилади.
Қайд этилишича, 2017 йилда Ўзбекистонда 1 млн 106 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. 2016 йилда бу 1 млн 134 минг тоннага тенг бўлган. Ўтган йилда дизель ишлаб чиқариш 4,5 фоизга қисқарган. 2016 йилда 1 млн 8 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, ўтган йили 963 минг тоннага яқин мазкур ёқилғи чиқарилган.
Шу билан бирга, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш эса 58,1 фоизга, автобус ишлаб чиқариш 16,4 фоизга, юк автомобиллар ишлаб чиқариш 7,5 фоизга ортган.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
10:59 / 10.04.2026