Ўзбекистон | 17:53 / 26.01.2018
10465
3 дақиқада ўқилади

Арман миллий маданият маркази раиси: Биз биродар халқлармиз, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади

Фото: Ижтимоий тармоқ

Ўзбекистондаги арман диаспорасининг оқсоқолларидан бири бўлганим ҳолда, armenianreport.com сайтида эълон қилинган провокацион мақоладан аччиқланганим ва дарғазаб эканимни хабар қилмоқчиман, унинг ичида ёлғон ҳамда туҳматдан бошқа нарса йўқ.

Ўзбекистон - ҳар қандай миллатнинг нормал яшаши шароитлари яратилган толерант мамлакат. Баракатли, меҳмондўст юртда республика ҳукумати томонидан ҳеч қачон кимнидир қайси миллатга мансублиги бўйича таъқиб қилиниши кузатилмаган. Шу муносабат билан эълон қилинган мақола мени ғазаблантирмоқда ва нафратга сабаб бўлмоқда, мен мақола муаллифи Тевос Аршакяннинг Ўзбекистондаги арманлар ёқимсиз элемент эканлиги ҳақидаги асоссиз баёнотларини инкор этаман. Мен буни тўла ёлғон, туҳмат ва фитна, деб маълум қилишим мумкин.

Ўзбекистонда яшаётган арманлар бир неча маротаба алоҳида эътироф этилган ва республиканинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун юксак давлат мукофотлари билан тақдирланмоқда. Шу билан бирга, бугунги кунгача сақланиб келинаётган бошқа миллий маданий марказлар билан бир қаторда, халқимиз миллий маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.

Бу мамлакат раҳбариятининг бизнинг жамоатимизга берилган диққат-эътиборнинг энг ёрқин белгиси ва бошқаларга мамлакатимизда олиб борилаётган бағрикенглик сиёсатидан дарак бермайдими?! Мен шундай жавоб бераман: албатта шундай ва мен бундай муносабатдан миннатдорман, шунингдек, ушбу юртда яшаётган одамларга миннатдорчилик билдираман.

Кўпчилигимиз Ўзбекистонда тўртинчи авлод сифатида яшаб келмоқдамиз ва ҳеч қачон ота-боболаримиздан «арман халқи унинг ерида яшаётгани» борасида биродар ўзбек халқининг норозилиги тўғрисида эшитмаганмиз. Биз бугунги кунда ҳам биргаликда ишламоқдамиз, қўшни бўлган ҳолда оилаларимиз билан дўст тутинганмиз, фарзандларимиз мактаблар, коллежлар, институтларда бирга ўқишмоқда, кўчаларда ўйнашмоқда ва бир-бирининг уйига меҳмонга боришмоқда.

Биз аниқ биламиз ва ишонамизки, бунга ҳеч ким ва ҳеч қачон ҳеч қандай ҳаракатлар, айниқса, қандайдир провокацион мақолалар эълон қилиш билан халақит бера олмайди. Биз биродар халқлармиз ҳамда бундан кейин ҳам шундай бўлиб қоламиз.

Арман миллий маданият маркази бошқаруви раиси
М.Сетян

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид