Қозоғистон компаниясига Coca-Cola’га ўхшаш ичимлик ишлаб чиқариш тақиқланди
The Coca-Cola Company компанияси Қозоғистоннинг “ЮНИКС” компанияси устидан судга шикоят қилди. Маълум қилинишича, “ЮНИКС” Kazakhstan Cola деб номланган газли ичимлик ишлаб чиқаради. The Coca-Cola Company’нинг фикрича, “ЮНИКС” маҳсулотлар, этикетка ва бутилкаларни индивидуаллаштириш воситаларидан ноқонуний фойдаланиш билан шуғулланган. Шу сабабли АҚШ компанияси унинг маҳсулоти этикеткаси ва бутилкасининг ташқи кўринишини нусхаловчи маҳсулотлар, этикеткалар, бутилкаларни йўқ қилиш ҳамда ҳужжатлар, реклама ва вивескалардан тегишли тасвирларни ўчириб ташлашни талаб қилган.
2016 йил июлда Жанубий Қозоғистон вилоятининг туманлараро иқтисодий суди қарори билан The Coca-Cola Company’нинг шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Ушбу қарор вилоят суд ҳайъатининг 2017 йил 15 августдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган.
Бироқ 2017 йил декабрда Қозоғистон олий суди The Coca-Cola Company’нинг шикоятини кўриб чиқиб, уни қондирди. Суд қарорига кўра, “ЮНИКС”га Қозоғистонда The Coca-Cola Company номига товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилган этикетка ва бутилкаларнинг ташқи кўринишини нусхаловчи этикеткалар ва бутилкалар ишлаб чиқариш тақиқланди. Суд, шунингдек, компанияга Kazakhstan Cola ичимлигининг этикетка ва бутилкаларини йўқ қилиш, ҳужжатлар, рекламалар ва вивескалардан ичимлик суратини ўчириш мажбуриятини юкланган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024