
Унинг қўл ва оёқлари йўқ. Биринчи камерасини кредитга олган. Бироқ буларнинг бари унинг талабгор фоторассом бўлишига тўсқинлик қила олмади.
Аҳмад Зулқарнайн — профессионал сураткаш, Bang Dzoel фотостудияси эгаси, сураткашлик курслари ўқитувчиси.
1-сабоқ: Ҳар қандай шарт-шароитлардан юқори тур
Аҳмад 1992 йил Индонезиядаги шаҳарчалардан бирида жиддий генетик касаллик билан дунёга келган. Боланинг оёқлари бўлмаган, қўллар ўрнига эса — икки кичик соҳа...
Шафқатсиз синов... Бундай ҳолатда кўпчилик ёруғ келажак ҳақида ҳатто ўйламай, ўзига ачиниши, спиртли ичимликлар истеъмол қилиши ёки гиёҳванд моддаларга ружуъ қўйиши мумкин эди.
Аҳмад шарт-шароитлардан юқори турди. У мустақил равишда сураткашлик санъатини ўзлаштирди, шахсий ишини очди ва коллежга ўқишга кирди.
"Одамлар суратларимга қараб, менга нима бўлгани ҳақида ўйлашини истамайман. Улар мени фақат рассом сифатида қабул қилишини хоҳлайман".
Аҳмад Зулқарнайн
2-сабоқ: Камчиликларни ўзингизга хос бўлган хусусиятларга айлантиринг
Нотаниш кимсалар Аҳмадни профессионал камера билан кўришганида тушунмай қолишади. У қандай қилиб созламаларни тўғирлаб, қандай суратга олади, ахир?!
Аҳмадга ишида ёноқлари, даҳани, оғзи ва ривожланмаган қўллари ёрдам беради. У яшашга, ишлашга мослашди!

Дастлаб одамлар у суратга олганида бироз хавфсирашарди, кўпроқ у буни қандай уддалаётганига доир қизиқиш устун келарди. Энди унинг ёнига кўп одам келади, чунки у ўз соҳасида таниқли. Одамлар Аҳмаднинг ишларини яхши кўришади, унин жисмоний камчилиги эса уларнинг қизиқишини янада орттиради. Бундай фоторассом объективига тушиш - омад.
Ўз ишингизда энг яхшиси бўлишингиз учун соғлиғингиз тўкис бўлиши шарт эмас.

















