Мали қуролли кучларининг Томбукту вилоятидаги базасига террорчиларнинг ҳужуми оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Мали қуролли кучлари маълум қилди.
“Бугун эрталаб Мали қуролли кучлари Сумпида ҳужумга учрашди. Мали қуролли кучлари 14 киши ҳалок бўлгани, 18 киши яралангани ва моддий зарар етгани ҳақида чуқур қайғу билан хабар беради”, деб айтилган қуролли кучларнинг Facebook’даги саҳифасида.
















