Фан-техника | 00:38 / 28.01.2018
5795
2 дақиқада ўқилади

Стоҳколмда ҳайдовчисиз электробусларнинг йўл синовлари бошланди 

Фото: Роман Окашин

Ericsson телекоммуникация компанияси Швециянинг транспорт оператори билан ҳамкорлик ҳақида эълон қилди. Икки компания Стоҳколмнинг жамоат йўллари бўйлаб юра бошлаган иккита ҳайдовчисиз электробуснинг синовини бошладилар. Синовдан мақсад электробуслар реал шаҳар шароитида қандай ишлашини билишдан иборат.

Бу электробуслардан ҳар бири бортига 11 йўловчини сиғдира олади. Автобуснинг тезлиги 25 км/соатни ташкил қилади. Компанияда автобуснинг тезлиги унча каттамаслигини унинг ишлаши барқарорлиги билан оқлашган: автобус бундай тезликда ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам юра олади. Автобуснинг автоном имкониятлари Ericsson’нинг махсус платформаси – Connected Urban Transport (CUT) билан таъминланади. У сенсорлар, ички ўрнатилган светофорлар, тўхташлар ва йўл белгиларини қўллашга имкон беради.

Ушбу технология автобусларни автоматлаштиришдан ташқари, йўлдаги вазиятлар ҳақида турли статистик маълумотларни йиғиш воситаларини тақдим қилади. Ҳозирда электробуслар Швециянинг инновацияларни татбиқ қилиш дастури доирасида ўтказилмоқда. Синовлар 6 ой вақт олади. Бу вақтдан охирги 3 ойида автобуслар 5G тармоқларига уланади.

 

Мавзуга оид