Ўзбекистон | 11:00 / 30.01.2018
240660
2 дақиқада ўқилади

Гулнора Каримованинг ўғли Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради

Фото: BBC

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта набираси, Гулнора Каримованинг ўғли, 25 ёшли Ислом Каримов Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда Би-Би-Си Ўзбек хизмати кичик Ислом Каримовнинг Лондондаги адвокатига таянган ҳолда хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон биринчи президентининг набираси камида бир ой муқаддам сиёсий бошпана бўйича мурожаат билан чиққан.

Мавзуга оид: АҚШ ҳукумати Гулнора Каримовага нисбатан санкция жорий қилди

Ўзбекистон биринчи президентининг катта набираси кичик Ислом Каримов айни дамда Буюк Британияда истиқомат қилади. Гулнора Каримова эса ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ҳибсда.

Мавзуга оид: Гулнора Каримованинг 784 млн. долларига АҚШ ва Нидерландия даъво қилмоқда

Мавзуга оид: Ўзбекистон Гулнора Каримованинг Россиядаги мулкларини хатлашни сўраб мурожаат қилди

Ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил августдаги ҳукми билан Гулнора Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор, деб топилгани ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид: Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди

Бундан ташқари, Бош прокуратура хабарига кўра, Гулнора Каримовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243 моддалари билан айблов эълон қилинган ҳамда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид