Россия президенти Владимир Путин АҚШда эълон қилинган «Кремль ҳисоботи»га изоҳ бериб, кўпроқ ўзи ҳақида ўйлаш кераклигини маълум қилди: ўз иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, мудофаа салоҳияти соҳаси ҳақида. Бу ҳақда Газета.ru хабар бермоқда.

«Охир-оқибат қандайдир санкцияларни шакллантиришдан ҳеч қандай маъно йўқлиги борасида тушунча пайдо бўлади», - дея маълум қилди Путин.

Унинг сўзларига кўра, машҳур бўлган ибора ёрдамида иш кўриш керак: «Ит ҳуради - карвон ўтади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзон Қодиров «Кремль ҳисоботи» ҳақида кескин фикр билдирганди.