Жамият | 10:11 / 31.01.2018
28472
2 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчи бонг уради: Чилонзор туманлараро РИБнинг бир куни

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Ҳусан Мамасаидов ўз саҳифасида Тошкент шаҳар ИИББ Чилонзор туманлараро РИБ бўлимидаги хизмат кўрсатиш тизимининг талабга жавоб бермайдиган аҳволидан ёзғиради ва фотосуратлар илова қилади.

«Давлат хизматлари ва монополиянинг аҳволидан яна бир яққол мисол», деб бошлайди у ўз постини.

«Биз нотариал идорада отамнинг номидаги автомашинага янги ишончнома қилишимиз зарур бўлиб қолди. Прописка манзили ўзгарганлиги сабабли, ЙҲХБдан янги техпаспорт олиш кераклигини айтишди.

Биргина техпаспортни алмаштириш учун бутун иш куни ва бир вагон асаблар сарфланар экан!

Чилонзор туманлараро РИБда давлат хизматлари учун мамлакат ғазнасига яхшигина тўлов қилаётган фуқаролар/ҳайдовчилар учун ҳеч қандай шароитлар йўқ.

Тор коридор, навбатлардаги тартибсизлик, ҳайдовчиларга нисбатан қўпол муомала. Шунча одамга бор-йўғи иккитагина дарча хизмат кўрсатмоқда.

Бу масалалар учун масъул ким ўзи? Наҳотки мутасаддилар ва ЙҲХБ раҳбарияти бу масалалар ва инсонларга нисбатан бундай муносабатга бефарқ бўлса?!

Бундай масалаларни ОАВда кўтариб, бу ҳақда фикр юритиш учун аллақачон фурсат етган», деб тугатади Ҳусан Мамасаидов ўз постини.

Унинг хитобида оммавий ахборот воситалари томон ҳам хитоб бўлгани боис, биз ушбу мурожаатни мутасаддилар ўқисин, деган мақсадда ёритишга қарор қилдик. Эндиги қадам мутасаддилардан...

Фото: Facebook.com
Фото: Facebook.com
Фото: Facebook.com
Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид