Бурундан қон оққанда уни қандай тўхтатиш мумкин, қандай ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш керак ва бундай ҳолат тез-тез кузатилса, қандай йўл тутиш керак? "Лайфхакер" шу мавзудаги илмий асосга эга маълумотлари билан бўлишди.

Енгил бурун оқишини қандай тўхтатиш мумкин?

Бурундан қон кетишининг енгил шакллари кутилмаганда ёки буруннинг енгил жароҳатидан кейин бошланиши мумкин. Қоидага кўра, бурундан бундай қон кетишининг ҳеч қандай хавфли томони йўқ.

Фото: Лайфхакер

Бундай ҳолатларда қуйидаги хатти-ҳаракатларни амалга оширинг:

  1. Ўтиринг ва бошингизни тик тутинг. Қон томоққа оқиши керак эмас;
  2. Буруннинг юмшоқ қисмини бармоқларингиз билан қаттиқ сиқинг ва 10-15 дақиқа давомида қўйиб юборманг. Илк 10 дақиқада сабр қилиб, қон оқиши тўхтаган ё тўхтамаганини текширмай туринг;
  3. Агар 10-15 дақиқадан кейин қон тўхтамаса, яна 15 дақиқача бурунни сиқишда давом этинг.

Қон оқишини тезроқ тўхтатиш учун томирларни торайтирувчи таъсирга эга воситадан фойдаланишингиз мумкин, масалан ксилометазолин эритмасидан.

Агар 30 дақиқа ичида бурундан қон оқиши тўхтамаса, шифокорга мурожаат қилинг.

Бурундан қон оқишнинг хавфли шакли

Бурундан қон оқиши нисбатан камдан-кам ҳолатларда буруннинг орқа қисмидаги йирик қон томирларига зиён етиши натижасида бошланади. Бу кўп қон йўқотиш мумкинлиги билан хавфли.

Қандай ҳолатларда тез ёрдам хизматига мурожаат қилиш керак?

  • Катта миқдордаги қон оғиз ёки томоқ томон оқаётган бўлса;
  • Қон қуйқалари ҳосил бўлса;
  • Қон кетиши бурун бўшлиғи ёки томоқдаги операциядан бир неча кун ўтгач кузатилса, масалан, бурундаги полип ёки аденоидларни олиб ташлагандан кейин;
  • Қон оқиши кучли зарбдан кейин бошланган бўлса.