Фан-техника | 09:37 / 31.01.2018
6654
2 дақиқада ўқилади

Renault, Nissan ва Mitsubishi альянси дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчига айланди

Фото: carsession.com

2017 йил якунлари бўйича Renault-Nissan альянси дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчисига айланди. Компания Mitsubishi Motors’ни харид қилганидан сўнг савдоларини 10,61 миллион донага қадар етказди ва Volkswagen концернидан ўзиб кетди. Бу ҳақда Automotive News хабар бермоқда.

Nissan сотувлари 5,82 миллион автомобилни ташкил этган бўлса, Renault — 3,76 миллион. Mitsubishi компанияси 1,03 миллион машинани сотди. Альянс учун 14 миллион дона автомобилни сотиш бўйича кўрсаткичга эришиш кейинги босқичга айланади. Компаниядан умид қилишларича, ишлаб чиқариш кўламида иқтисод қилиш, унификацияланган платформалардан фойдаланиш туфайли 2022 йилга келиб харажатларни икки баробарга – ўн миллиард еврога қадар қисқартириш мумкин бўлади.

Аввалроқ, Volkswagen Group 2017 йил якунлари бўйича энг йирик ишлаб чиқарувчига айланиши мумкинлиги хабар берилганди – немис концерни таркибига кирувчи маркаларнинг умумий савдо ҳажми 10,7 миллион машинага етиши керак эди. Бироқ Automotive News маълумотларига кўра, VW натижаси 10,53 миллион машинани ташкил қилди. Учинчи ўринда Toyota – 10,2 миллион автомобиль.

Мавзуга оид