Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёсир Арофатнинг махфий кундаликлари эълон қилинади
Италия журнали Фаластин собиқ етакчиси Ёсир Арофатнинг махфий кундаликларидан баъзи қисмларни якшанба, 4 февраль куни эълон қилади.
Espresso нашрининг махсус материалида Саддам Ҳусайн билан қарама-қаршилик ва Фидель Кастро билан дўстлик, Исроил собиқ бош вазири Ицхак Рабин билан махфий музокаралар ҳақида сўз юритилади.
Хусусан, журнал Арофатнинг Италия ҳукумати собиқ раҳбари Сильвио Берлускони билан яширин учрашуви ҳақида сўз юритади. Фаластин собиқ етакчисининг ёзганларига кўра, у судда пуллар эвазига бош вазирнинг ёнини олиб гувоҳлик берган.
Икки мамлакатнинг ҳукмрон доиралари ўртасидаги алоҳида ўзаро муносабатлардан яна бир ҳолат далолат беради. Гап фаластинлик жангарилар томонидан «Акилле Лауро» круиз лайнерининг 1985 йилда эгаллаб олиниши ҳақида кетмоқда, унинг етакчисига махсус амалиётдан сўнг Италияни тарк этиш ва Тунисда яшириниш имконини беришган.
Арофат 19 йил давомида тутган кундаликлари Италия ҳамда Фаластинни озод қилиш ташкилоти ўртасида махфий битимлар бўлганини исботлайди, дея таъкидлаган нашр.
Унинг ёзувлари Франция фондига тегишли. Эгалари уларнинг ичидаги нарсани фақат «ўқув ҳужжатлари» сифатида эълон қилиш, улардан китоблар ёки фильмларни яратишда фойдаланишни тақиқлаб қўйишган.
Мавзуга оид
20:05 / 11.10.2023
Норвегия келишувларига 30 йил: фаластинликлар ва исроилликлар сулҳ жараёнидан нега воз кечишган?
14:54 / 15.09.2021
Мактаб электрон кундалиги қанча туради: 20 000 ёки 8600 сўм?
00:07 / 25.11.2020
1,5 мингга яқин мактабда қоғоз журнал ва кундаликдан бутунлай воз кечилган — ХТВ
23:40 / 24.11.2020