Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Сурия ва Мьянмага қурол сотгани айтилмоқда
Фото: Global Look Press
БМТ мониторинг агентлиги махсус ҳисоботни тайёрлади, унга кўра, КХДР 2017 йилда санкцияларни четлаб ўтган ҳолда гўёки 200 млн доллар ишлаб олган.
Ҳисоботга кўра, КХДР Россия ва Хитой орқали кўмир етказиб берган, шунингдек, Сурия ҳамда Мьянмага қурол сотган, деб хабар бермоқда Reuters.
Хусусан, агентлик маълумотларига қараганда, етказмалардан бири кимёвий корхона барпо этиш учун материалларга ҳам эга бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Жанубий Корея ва Японияга кўмирни рус портлари орқали етказиб бергани, бу БМТ санкцияларига қарамай содир бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
10:20 / 30.03.2026