Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон футзал термаси устози Тожикистон устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди
Фото: the-AFC
Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Осиё чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Тожикистонга (4:2) қарши кечган ўйиндан сўнг, ўз фикрларини билдирди.
«Тожикистонга қарши баҳс осон кечмаслигини билардик. Шунга қарамай, ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозондик. Тожикистон шаклланган жамоа эканини, агрессив ўйнай олишини кўрсатди.
Ажойиб баҳс ўтказгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Умуман олганда, жамоанинг кўрсатаётган ўйинидан мамнунман.
Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз ва шу руҳда давом этишимиз керак. Эртадан Японияга қарши беллашувга тайёргарлик кўрамиз ва ушбу ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз — ҳар бир ўйинда зафар қучиш», – деди Баҳодир Аҳмедов.
Мавзуга оид
10:01 / 26.10.2025
Янги Ўзбекистон университетида Сунъий интеллект кластери ишга туширилади
12:14 / 04.03.2025
Санъаткорларга «у ёки бу динни тарғиб қилмаслик» бўйича тушунтириш олиб борилди
18:11 / 05.07.2023
Украина элчихонаси россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистондаги концертлари бўйича муносабат билдирди
17:18 / 04.07.2023