Венесуэладаги ҳукмрон Ягона ижтимоий партиянинг маълум қилишича, амалдаги давлат раҳбари Николас Мадурони кейинги президентлик сайловларига ўз номзоди сифатида танлади.

Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ушбу қарорни партия раиси Диосдадо Кабельо эълон қилган.

Таъкидланишича, мамлакат президенти сайловлари 30 апрелга қадар ўтказилиши лозим.

Аввалроқ, Мадуро мухолиф партиялар 2018 йилда бўлиб ўтиши мўлжалланган президентлик сайловларида иштирок эта олмаслигини маълум қилганди.