АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи ва катта маслаҳатчиси Иванка Трамп Пёнгчангдаги қишки олимпия ўйинлари ёпилиш маросимида Америка делегациясига раҳбарлик қилади. Бу ҳақда CNN телеканали Оқ уйдаги манбага асосан хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Дональд Трампнинг шахсан ўзи қизига бу борадаги тегишли илтимос билан чиққан. Иванка америкалик спортчилар қатнашадиган баъзи беллашувларга ҳам келиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, очилиш маросимида Америка делегациясига мамлакат вице-президенти Майкл Пенс раҳбарлик қилади.

Пёнгчангдаги қишки олимпия ўйинлари 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.