Жаҳон | 08:52 / 08.02.2018
5256
1 дақиқада ўқилади

Франция ҳарбий харажатларини оширади

Фото: AP

Франция ҳукумати 2025 йилга келиб ҳарбий харажатлар 40 фоизга оширилиши борасида режалари борлигини хабар қилди. Бу ҳақда France 24 маълумот берган.

Ҳаммаси бўлиб ҳарбий соҳага харажатларни 2018 йилдаги 34,2 млрд евродан 2025 йилга келиб 50 млрд еврога қадар ошириш кутилмоқда.

Мамлакат Мудофаа вазирлиги харажатларни 2019 йилдан 2022 йилга қадар йилига 1,7 млрд евродан, 2023-2025 йилларда эса – 3 млрд евродан ошириб боришни режалаштирмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид