КХДР бугун, 8 февраль куни 70 йил муқаддам ўз армияси ташкил этилгани муносабати билан ҳарбий парад ўтказади. Бу ҳақда BBC News маълум қилди.
Парадда 13 мингта бўлинма ва 200 та ҳарбий техника бирлиги иштирок этади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Аввалроқ, қатор ОАВ Пёнгчангдаги Олимпиада-2018’да КХДРдаги «2-рақамли инсон» - Меҳнат партияси раиси ўринбосари Цой Рен Хэ иштирок этиши мумкин экани ҳақида хабар тарқатганди.












