Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тошкент-Термиз” йўлида ЙТҲ, бир инсон вафот этди
3 феврал куни соат 02:30 ларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган А.У. бошқарувидаги “Ласетти”, русумли автомашинасини “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 1252-километрида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган А.С. бошқарувидаги “Мерседес-бенц”, юк автомашинасини қувиб ўтаётган вақтида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Сурхондарё вилояти Денов тумани Ш.Рашидов кўчасида яшовчи, 1981 йилда туғилган А.У. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси А.У. бошқарувни эплай олмай А.С. бошқарувидаги “Мерседес-бенц” автомашинасига урилиб тўқнашув содир этган.
Натижада “Нексия” автомашинаси йўловчиси Денов тумани Ш.Рашидов кўчасида яшаган, 1984 йилда туғилган Ж.М. жароҳат олиб касалхонада вафот этган ва яна 2 нафар йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:44 / 26.05.2026
Ҳайит куни Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026