Ўзбекистон | 16:30 / 12.02.2018
8555
1 дақиқада ўқилади

Корея Республикаси бош вазири ўринбосари Инҳа университетига борди

Фото: Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

12 февраль куни Корея Республикаси бош вазири ўринбосари бошчилигидаги Корея делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, Ким Донг Ён Тошкентдаги Инҳа Университетига борди. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Олий таълим муассасаси ректори С.Бабахўжаев меҳмонни университет фаолияти билан таништирди, ҳудуд бўйлаб экскурсия уюштирди. Шундан сўнг Ким Донг Ён ОТМ талабаларига маъруза ўқиди. У ўз ҳаёти, Жаҳон банкида ишлаган даври, президентнинг иқтисодий масалалар бўйича котиби, шунингдек, Аджу Университети ректори сифатидаги фаолияти ҳақида маълумот берди.

Фото: Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Бош вазир ўринбосари маъруза чоғида Кореядаги иқтисодий вазиятга ҳам алоҳида эътибор қаратди, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини тилга олиб ўтди. 

Мавзуга оид