Хуаншань тумани ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу Хитойнинг энг машҳур туристик масканларидан биридир. Қиш фаслида Хуаншань миллий паркига борсангиз, ажиб манзаранинг гувоҳига айланасиз - муз билан қопланган қоялар.

 

Булутлар оралаб

Фото: Dave Stamboulis

Хитойнинг шарқий қисмидаги Аньхой провинциясида жойлашган Хуаншань ("Сариқ тоғлар") миллий парки ўзининг гранит қоялари ва тепаликлари билан машҳур. Уларнинг аксарияти 1000 метрдан ошади ва тўғридан-тўғри шу минтақани қамраб олувчи паст булутларга тенглашади. Осма гранит деворлар орасида шаршаралар, ғорлар ва қайноқ манбалар "ўз ҳаётини яшайди".

 

Қиш эртаги

Фото: Dave Stamboulis

Ёз ойларида тоғ йўллари сайёҳлар билан тўла бўлади. Бироқ қишнинг ўрталарида - ҳарорат нолдан паст вақтда келсангиз, ушбу паркда ёзда кўришнинг иложи бўлмаган мисли кўрилмаган гўзалликни кашф этасиз.

 

Табиий феномен

Фото: Dave Stamboulis

Қиш ойларида тумандаги сув томчилари кристалланиб, қоялар музлаб қолади, кўз олдингизда муз қатламлари билан қопланган оппоқ қоялар намоён бўлади. Ушбу табиат ҳодисаси одатда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 2-10 даража совуқ бўлганда рўй беради.

 

Нам ва туманли ҳудуд

Фото: Dave Stamboulis