Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11 февраль куни Ҳиндистонга икки кунлик ташриф билан келди.
Ташриф чоғида Комилов Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашади, дея хабар беради Ҳиндистон Ташқи алоқалар вазирлиги.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари 12 февраль куни учрашиб, бир қатор икки томонлама масалаларни муҳокама қиладилар.
India Today хабарига кўра, Ҳиндистон ўз ядровий ёнилғини сотиб олиш манбаларини диверсификация қилиш учун Ўзбекистондан уран сотиб олишга қизиқаётганини билдирган.
Жаҳон ядро ассоциацияси маълумотларига кўра, Ўзбекистон дунёда ураннинг еттинчи энг йирик экспортчиси саналади. Республиканинг Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси маълумотларига кўра, текширилган ва ҳисобланган уран захиралари 185,8 минг тоннани ташкил этади.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
09:00 / 22.05.2026