Жаҳон | 08:39 / 13.02.2018
4535
1 дақиқада ўқилади

АҚШ киберхавфсизликни таъминлаш учун 1 млрд доллар ажратади

Фото: Reuters

Америка Қўшма Штатлари мамлакат киберхавфсизлигини таъминлаш учун тахминан 1 млрд доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги сайтида хабар берилган.

«2019 йилги бюджет федерал тармоқлар ҳимояси ва кибертизимлар камчиликларини бартараф этишга йўналтирилган ташаббуслар учун қарийб 1 млрд доллар, шунингдек, ўта муҳим инфратузилмани ҳимоя қилишга 319 млн доллар ажратилишини назарда тутади», - дейилади хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 1,5 трлн долларлик режани тақдим этиш ниятида экани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид