Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳридаги даҳалардан бирида ёнғин рўй берди
Бугун, 13 февраль куни соат 15:56да Андижон шаҳри Қўшариқ даҳасидаги 27-уйда ёнғин ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги бўлимига хабар келиб тушган.
Вилоят ЁХБ матбуот хизмати «KUN.UZ»га маълумот беришича, тезкор олиб борилган ҳаракатлар натижасида соат 16:04да ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб борган ва уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли том қисми ёнаётган уйнинг хонадонлари ўт ичида қолишининг олди олинган.
Ёнғин оқибатда кўп қаватли уйнинг 180 кв.м том қисми ёниб зарарланди.
Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.


Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
13:45 / 17.04.2026