Жаҳон | 09:25 / 14.02.2018
10497
1 дақиқада ўқилади

Дания қироличасининг турмуш ўртоғи 84 ёшида вафот этди

Маргрете II ва шаҳзода Ҳенрик Фото: spletnik.ru

Дания қироличаси Маргрете II'нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Ҳенрик (Анри Мари Жан Андрэ) 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Дания қироллик саройи сайти хабар берди.

Шаҳзода Ҳенрик 1934 йилнинг 11 июнь куни Францияда таваллуд топган. Дания валиаҳд маликаси Маргрете билан Лондонда танишган. 1967 йилнинг 10 июнь куни Копенгагенда Анри ва Маргретенинг тўйи бўлиб ўтган. Рафиқаси тахтга чиққанидан сўнг унга генерал ва адмирал унвони берилган.

Қиролича Маргрете II ва шаҳзода Ҳенрикнинг икки нафар ўғли бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид