Жорий йилнинг 13 феврал куни “Ўзстандарт” агентлигининг Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда “Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан вилоятда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда экспортёр корхоналарга “Ҳалол”, “Global G.A.P.” ва Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро стандартлари бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Семинарга Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамда «Ўзстандарт» агентлигидан маъсул ходимлар таклиф этилди.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини таъминлаш, шу билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорти ҳажмини янада кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, юртимизда иқтисодиётни ривожлантиришда қишлоқ хўжалигининг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Шу сабабли мазкур соҳани ривожлантириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумки, президентимиз томонидан 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қуллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, экспортёр корхоналарга кенг имкониятлар ва имтиёзлар яратиш борасида бир қатор муҳим бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат қарорлари, фармонлари ва фармойишлари қабул қилинди.
Мазкур семинар ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи маҳаллий фермер хўжаликларига, экспорт салоҳиятини ошириш ва техник тўсиқларни бартараф этишда амалий кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.
Семинарда вилоятда фаолият кўрсатаётган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар,фермер хўжаликлари ҳамда экспортёр корхоналар вакиллари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги “Ҳалол”, “Global G.A.P.” ва Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро стандартлари талаблари, моҳияти ва долзарблиги юзасидан малакали мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.














