Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:38 / 16.02.2018
6585
1 дақиқада ўқилади
Австралия ҳам Россияни киберҳужумда айблади
Фото: Real-vin.com
Австралия ҳам АҚШ кетидан Россияни NotPetya вирусидан фойдаланган ҳолда ҳакерлик ҳужумини уюштиришда айблади. Бу ҳақда The Australian хабар бермоқда.
«Австралия разведкаси маълумотларига таянган ҳолда ва АҚШ ҳамда Бирлашган Қироллик ҳукумати билан маслаҳатлашувлардан сўнг Австралия ҳукумати шундай хулосага келдики, Россия ҳукумати ҳодисага масъул бўлганларни қўллаб-қувватлаган», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ҳам Россияни киберҳужумларда айблагани маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш