Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мухлисларга байрам муҳитини яратиш учун Uzbek Tigers жанглари Термизда ўтказилмайдиган бўлди
Фото: Иллюстратив фото
Бутунжаҳон бокс сериясида (WSB) иштирок этаётган Uzbek Tigers жамоаси навбатдаги иккита жангини Ўзбекистонда ўтказилиши маълум қилинганди.
Режага кўра, жанглар Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида ўтказилиши кўзда тутилганди. Аммо бу жанглар Термизда ўтказилмайдиган бўлди.
МОҚ матбуот хизмати берган хабарга кўра, иккала жанг ҳам Тошкентда бўлиб ўтади. Унга кўра, 27 февраль куни Кубанинг «Cuba Domadores» клуби меҳмон бўлса, 1 март куни Колумбиянинг «Colombia Heroicos» жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюради. Ҳар иккала учрашув Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида соат 19:00да бошланади.
Қўмита расмий сайтида жангларнинг нега Термизда ўтказилмаслигига «мазкур беллашувларни юқори савияда ташкил этиш, мухлисларга хақиқий спорт байрами муҳитини яратиш мақсадида жангларни Тошкентда ўтказиш қарори қабул қилинди», дея изоҳ бериб ўтилган.
Мавзуга оид
09:37 / 25.01.2026
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025