Ўзбекистон | 13:19 / 17.02.2018
21398
1 дақиқада ўқилади

Навоийлик талаба иссиқхона ҳароратини назорат қилувчи қурилма яратди

Фото: Халқ сўзи

Навоийлик талаба иссиқхона ҳароратини назорат қилувчи қурилма яратди. У маҳаллий томорқа эгаларига ниҳоятда маъқул бўлмоқда, деб ёзади “Халқ сўзи”.

Навоий давлат Кончилик институти магистри Абдуҳалил Самадовнинг изланиши туфайли кашф этилган ушбу агроинновация иссиқхонада йилнинг тўрт фасли сутканинг исталган вақтида зарур бўлган мўътадил ҳароратни таъминлай олади.

Ихтирочининг изоҳлашича, қурилмада махсус датчиклар ўрнатилган бўлиб, иссиқхонани иситиш ва салқинлатиш ишлари автоматик тарзда амалга оширилади. Ушбу қурилманинг узунлиги 15, эни 10 метр бўлган иссиқхонага ўрнатиш харажати ўртача 3 миллион сўм атрофида.

Қурилма, айниқса, маҳаллий томорқа эгаларига ниҳоятда маъқул бўлмоқда. Қолаверса, унинг иссиқхонадаги намликни ҳам назорат қила олиши ўсимликларнинг турли касалликларга чалинишининг ҳам олдини олади. Мазкур жараён тупроқ остига ўрнатилган сезгир элементлар орқали амалга оширилиб, қаерга ва қанча намлик кераклиги ҳақида бошқарув пультини бохабар қилади. 

Мавзуга оид