Суриядаги ихтилоф барҳам топишига умидлар оқланмади, айни вақтда ихтилоф яна кескинлашмоқда. Бундай фикрни БМТ бош котиби Антониу Гутерреш хавфсизлик бўйича 54-сонли Мюнхен анжуманида айтиб ўтди. 

“Сурияда ихтилоф барҳам топишига умидлар бор эди, бироқ айни вақтда ихтилоф яна кескинлашмоқда, бу эса гуманитар вазият учун энг фожиали оқибатларга эгадир”, деб айтган Гутерреш.