Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилди
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон томонидан Қирғизистонга иккита “тез ёрдам” машинаси совға қилинди. Машиналардан бири Боткен шаҳри аҳолиси учун, иккинчиси эса Қадамжой туманидаги Жани-Жер қишлоғидаги умумий шифокорлар амалиёт маркази учун хизмат қиладиган бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.
“Тез ёрдам” машиналари икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш мақсадида туҳфа қилинган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тобора ривожланиб ва мустаҳкамланиб бормоқда. Ўтган бир ярим йил давомида икки давлат раҳбарлари ва расмий доиралари вакиллари бир неча бор учрашди. Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилди.
Шунингдек, мамлакатлар ўртасида автобус ва авиақатновларни йўлга қўйиш, ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш ва чегаралар борасида келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
07:40
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
22:18 / 25.04.2026