Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда яна фожиа юз берди
Афғонистон ғарбида йўловчи автобуси ва юк машинаси иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди ҳамда камида 13 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Xinhua хабар бермоқда.
«Эрта тонгда йўловчи автобуси Ажар туманида юк машинаси билан тўқнашиб кетди, натижада саккиз йўловчи ҳалок бўлди, яна 13 киши жароҳат олди», - дея айтиб ўтди маҳаллий полиция вакили Абдул Ҳамид Вализода.
Унинг сўзларига кўра, автобус Ҳирот шаҳридан Форсий уездига йўл олаётган бўлган. Ҳаётдан кўз юмганлар орасида тўрт аёл ва икки ёш бола бўлган, жабрланувчилар шифохонага олиб кетилди. Айни дамда полиция ҳодиса тафсилотларини аниқлаштириш устида ишламоқда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
14:26 / 05.07.2026