Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида МДҲнинг олти мамлакатида махсус хизматлар биргаликда  аксилтеррор ўқув машғулотларини ўтказади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Мазкур тадбирлар икки босқичда ташкил этилиб, унинг якуний қисми Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтади.

Бу ҳақида МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари, генерал-полковник Андрей Новиков маълумот берган. Унинг айтишига қараганда, ушбу марказ томонидан шу каби машғулотлар икки йилдан бери олиб бориляпти. Улар Ўрта Осиёда халқаро террорчиликка қарши қалқон вазифасини бажаради.