Жамият | 10:56 / 21.02.2018
8653
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон иқтисодиёти учун реклама ва маркетинг соҳаси қанчалик керак? (видеосуҳбат)

Маркетинг ва реклама соҳасининг энг йирик тадбирига айланиб улгурган Adweek-2018 ҳафталиги жорий йилнинг 26 февралидан 2 мартга қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасида кўргазма, анжуман ва Adweek танлови каби тадбирларнинг бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

KUN.UZ сайти мазкур ҳафталик олдидан ташкилотчилар билан суҳбатлашишди. Бу ҳақда Республика давлат рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Азимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Миллий бозоримиз кун сайин ривожланиб бормоқда. Янги-янги корхоналар тузилмоқда, янги-янги иш ўринлари ташкил қилинмоқда. Мана шу корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бевосита истеъмолчиларга қаратилган. Ана шу маҳсулотлар ҳақда истеъмолчиларга ахборот бериш соҳаси маркетинг ҳисобланади. 

Миллий бозоримизда маркетинг ва реклама нималигини тушуниб етаётган корхоналаримиз етарли. Бу олдинги йилларга сарҳисоб қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда реклама бозори ўсиб бораётганини кўрсатади. Олиб борилаётган сиёсат билан ҳамнафас бўлиш мақсадида рақобат қўмитаси назорат функциясини четга суриб қўйган ҳолда реклама бозори субъектларига реклама моҳиятини ёрдамчи бўлмоқда.

Дилшод Азимовнинг маълум қилишича, ҳафталик давомида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади. 

Дилшод Азимов билан бўлиб ўтган суҳбат Adweek-2018 ҳафталигида кутилаётган янгиликлар, умуман, Ўзбекистонда реклама ва маркетинг соҳасини ривожлантириш борасида бўлиб ўтди.

Мавзуга оид