Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органларининг IT-бўлинмалари раҳбарлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтади
Президентнинг 19.02.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Norma.uz'нинг ёзишича, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган ижро этувчи ҳокимият республика органлари бўлинмаларининг раҳбарлари Вазирлик билан келишилган ҳолда, ҳудудий органлари бўлинмаларининг раҳбарлари эса Вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар.
Бунда давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимлари 3 йилда 1 марта мос равишда Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида аттестациядан ўтадилар.
1.06.2018 йилдан давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг масъул бўлган ходимларига ҳар ойлик устама – ходим лавозим маошидан 100%дан кам бўлмаган миқдорда тўланади. Ўз навбатида, мазкур органларнинг IT-бўлинмалари раҳбарлари ҳар йили ЭКИҲнинг 100 бараваригача миқдорда мукофотланади. Мукофот Вазирлик қарори асосида ҳар йил якунлари бўйича ахборот тизимлари, электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳамда орган ва ташкилотларни ахборотлаштириш режалари ва дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги учун берилади.
Мавзуга оид
11:59 / 15.06.2026
“Иккинчи имкон” лойиҳасига старт берилди. Маҳкумларга IT ва хорижий тиллар ўргатилади
09:43 / 04.04.2026
Ўзбекистонда IT бизнес очган давлатлар рейтинги эълон қилинди
20:03 / 25.03.2026
Enterprise Uzbekistan учун махсус ҳуқуқий режим 2100 йилгача амал қилади
10:40 / 18.03.2026