Афғонистон жануби-ғарбидаги Фарах вилоятида «Толибон» радикал ҳаракати жангариларининг ҳужуми оқибатида камида 25 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Pajhwok хабар берган.
Агентлик маълумотига кўра, ҳужум Афғонистондаги ҳарбий базага уюштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ҳукумати Тожикистон билан чегарада Хитой ҳарбий базаси қурилишини рад этганди.

















