11:54 / 24.02.2018
5980

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси ёлғон сўзлаганини тан олди

Рик Гейтс. Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси ва унинг штаби бошлиғи Пол Манафортнинг ҳамкори Рик Гейтс ёлғон кўрсатмалар бериш ва тил бириктиришдаги айбини тан олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Суд ҳужжатларидан маълум бўлишича, Гейтс бошқа давлат манфаатларини илгари сурган ҳолда АҚШ ҳукуматига қарши фитнада иштирок этган. Бундан ташқари, у сўроқ вақтида ёлғон сўзлаганини тан олган. 

Бироқ Манафорт ўз айбини рад этмоқда.

Аввалроқ АҚШ бош прокурори Роберт Мюллер Манафорт ва Гейтсга пул ювиш айбини қўйганди.

Top