Спорт | 10:41 / 26.02.2018
3809
3 дақиқада ўқилади

«Лейпциг» аутсайдерга ютқазди, «Шальке» иккинчи ўринга кўтарилди. Бундеслига турнир жадвалидаги ҳолат

Фото: Бундеслига

«РБ Лейпциг» Германия Бундеслигасининг 24-турида «Кёльн»га ютқазди — 1:2.

Майдон эгалари 5-дақиқадаёқ ҳисобни очган, Жан-Кевин Огустен гол муаллифи бўлганди. 70-дақиқада ҳисоб тенглашди — Венсан Козьелло аниқ ҳаракат қилди. Леонардо Биттенкорт эса 77-дақиқада иккинчи голни уриб, «Кёльн»нинг ғалабасини таъминлади.

Бу мағлубиятдан кейин турнир жадвалида «РБ Лейпциг» 38 очкоси билан олтинчи ўринга тушиб кетди, «Кёльн» 17 очко билан охирги ўринда қолмоқда.

Бу турда «Байер» «Шальке-04»га ютқазди. Леверкузендаги «Бай-Арена» стадионида кечган ўйин меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Гвидо Бургшталлер 11-дақиқада ҳисобни очди, Набиль Бенталеб ўйин охирида иккинчи голни урди.

38-дақиқада мезбонлар футболчиси Доминик Кор иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

«Шальке-04» эндиликда очколари сонини 41тага етказиб, Бундеслига турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилган. «Байер» 38 очко тўплаган ҳолда кучли бешликни якунлаб турибди.

Германия чемпионати
24-тур

РБ Лейпциг – Кёльн 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 5 Огюстен, 1:1 – 70 Козьелло, 1:2 – 77 Битенкур.
РБ Лейпциг – Гулачи, Клостерманн, Орбан, Упамекано, Бернардо, Забитцер, Кампль, Форсберг (Демме, 71), Лукман (Поульсен, 59), Огюстен (Вернер, 69), Брума.
Кёльн – Хорн, Соренсен, Хорхе Мере, Хайнц, Риссе, Козьелло (Леманн, 88), Хегер, Хектор, Хорн (Битенкур, 61), Осако (Озджан, 82), Теродде.
Огоҳлантиришлар: Хегер (13), Кампль (87).

Байер – Шальке-04 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 11 Бургшталлер, 0:2 – 89, пенальти Бенталеб.
Байер – Лено, Едвай (Кисслинг, 71), Рецос, Бендер, Венделл, Кор, Арангис, Брандт (Бельараби, 71), Хавертц, Бэйли, Фолланд (Аларио, 62).
Шальке-04 – Фэрманн, Керер, Налдо, Настасич, Калиджури, Горетцка (Бенталеб, 66), Майер (Стамбули, 49), Очипка, Ди Санто, Эмболо, Бургшталлер (Харит, 49).
Огоҳлантиришлар: Кор (32), Бургшталлер (42), Майер (45), Эмболо (56), Харит (71), Рецос (87), Аларио (90).
Четлатиш: Кор (38).

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид