«Кливленд Кавальерс» форварди Леброн Жеймс Миллий баскетбол ассоциацияси тарихида 30 000 очко, 8 000 тўпни эгаллаб олиш ва 8 000 тўп узатиш бўйича кўрсаткичга эришган илк ўйинчига айланди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жеймс «Бруклин Нетс» билан учрашувда трипл-дабл (31 очко, 12 марта тўпни эгаллаб олиш, 11 тўп узатиш)га эришди.
Учрашув «Кливленд»нинг 129:123 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
















