Бокс бўйича «Uzbek Tigers» жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) мусобақалари доирасида VIII мавсум учинчи жангини Колумбиянинг «Colombia Heroicos» жамоасига қарши рингга кўтарилади.
1 март куни «Универсал» спорт саройида бўлиб ўтадиган жанглар олдидан Тошкентдаги City Palace меҳмонхонасида ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Анжуманда ҳар иккала жамоа аъзолари эртанги баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Матбуот анжуманидан сўнг расмий вазн ўлчаш маросими ўтказилди.
Ушбу баҳсда қуйидаги жуфтликлар ғолиблик учун рингда кураш олиб боришади:
«Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасида Тошкентда бўладиган баҳсларда қуйидаги жуфтликлар жанг олиб боришади.
-52 кг: Худойназар Файзов — Кейбер Авила
-60 кг: Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета
-69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Александер Рангел
- 81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Диего Мотоа
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов — Кристиан Салседо
Қуйида расмий тадбирдан олинган фотогалерея билан танишиб олишингиз мумкин.


























