АҚШдаги энг йирик дўконлар тармоғи 21 ёшдан кичикларга қурол сотишни тақиқламоқчи
АҚШдаги энг йирик супермаркетлар тармоғига эгалик қилувчи Walmart компанияси мамлакатда охирги вақтда тез-тез содир бўлаётган отишмалар билан боғлиқ ҳолда ўз дўконларида 21 ёшдан кичикларга қурол ва ўқ-дорилар сотишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда Walmart’нинг расмий сайтидаги баёнотда айтилган.
Ҳужжатдан англанишича, компания раҳбарияти “яқинда юз берган воқеалар” сабабли ўқотар қурол сотиш бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқди. “Кейинчалик биз қурол ва ўқ-дорилар сотишга ёш чегарасини 21 ёшгача кўтарамиз”, деб айтилган Walmart’да. Компания вакиллари ушбу қоидалар иложи борича тезроқ кучга киришига ваъда беришган.
Баёнотда айтилишича, Walmart дўконларида 2015 йилдан Аляскадан ташқари бошқа штатларда бир қатор милтиқлар, жумладан яримавтоматик AR-15 милтиғи, тўппончалар, қурол ўқ отишини тезлаштирувчи қурилмалар ва сиғими кенгайтирилган ўқдонлар сотиш тақиқлангани айтиб ўтилган.
Янги меъёрларга кўра, Walmart ўз сайтидан кўриниши штурм милтиқларини эслатувчи исталган буюмлар суратларини олиб ташлайди, бу ўйинчоқлар ва пневматик қуролга ҳам тааллуқли бўлади.
Мавзуга оид
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 14.10.2024
WP: ЕИ қурол етказиб бериш ўрнига Украина ҲСКга сармоя киритмоқда
09:20 / 14.10.2024