Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон темир йўллари Қирғизистон жанубидан барча турдаги юкларни ташишда 30% чегирма берди
Фото: Tazabek.kg
2018 йил 22 февралдан 2018 йил 31 декабрига қадар Ўзбекистон темир йўллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Қирғизистон Республикаси жанубий минтақалари йўналиши бўйлаб транзит орқали ва ортга йўналишда барча турдаги товарларни олиб ўтиш учун чегирмалар тақдим этди. Бу ҳақда «КТЖ» матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, барча юкларни ташиш учун 30 фоизлик чегирма тақдим этилган.
«Аввалроқ, агарда ушбу йўналиш бўйича юкларни ташиш ҳажми 300 минг тоннани ташкил этса, кейинги юклар 30 фоизлик чегирма билан ташилиши хабар берилганди. 2017 йилнинг 13-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида икки давлат президентлари даражасида эришилган икки томонлама келишувларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Қирғизистон темир йўллари Ўзбекистон темир йўлларига 2018 йилнинг январидан Қирғизистон темир йўлларининг Жанубий бўлинмаси бекатлари, шунингдек, ортга йўналишда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитда барча юкларга 30 фоизлик чегирма тақдим этиш таклифи билан мурожаат қилди», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
18:39 / 23.04.2026