Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон парламентида биринчи марта президентлик сайловлари бўлиб ўтади
Арманистонда янги президент сайловлари жума куни мамлакат парламентида бўлиб ўтади. Миллий йиғилиш мажлислар зали фойесида давлат раҳбари лавозими учун ягона номзод бўйича яширин овоз бериш жараёни ўтказилади.
Арманистон Республика партияси ва "Дашнакцутюн" сўл миллий партияси ҳукмрон фракцияси президентликка республиканинг Буюк Британиядаги элчиси бўлган 65 ёшли Армен Саркисян номзодини илгари сурди. Бу таклифни парламентда сон жиҳатидан иккинчи бўлган "Царукян" ўнг марказ блоки фракцияси қўллаб-қувватлади. Бундай кучлар тақсимлови номзодга биринчи турдаёқ сайланишни таъминлаб беради, дейишмоқда кузатувчилар.
Парламентда пайшанба куни номзодни муҳокама қилиш ўтказилди. "Елк" радикал мухолиф партиялар блоки вакиллари Саркисянга қарши овоз беришларини маълум қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, номзод Британия фуқаролигидан чиққанини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган. Бу, мухолифатнинг фикрича, конституциянинг бузилиши. Унга кўра, президентликка номзод сўнгги олти йилда фақат Арманистон фуқароси бўлиши шарт.
Саркисян ғалаба қозонадиган бўлса, республика мустақилликка эришганидан бери тўртинчи ва умумхалқ овоз бериш йўли билан эмас, балки депутатлар томонидан сайланадиган биринчи президентга айланади. Бу конституциявий ислоҳот бандларида назарда тутилган, унга мувофиқ мамлакат бошқарувнинг парламентлик шаклига ўтмоқда.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026