Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карлес Пучдемон Каталония етакчиси бўлишдан бош тортди
Каталония собиқ раҳбари Карлес Пучдемоннинг маълум қилишича, мухтор ҳамжамият ҳукуматига раҳбарлик қилишдан қамоқда бўлган сиёсатчи Жорди Санчеснинг фойдасига воз кечади. Бу ҳақда у Брюсселдан мурожаатида айтиб ўтди.
"Жорди “Каталония учун биргаликда” қадриятларини энг яхши тушунадиган одам. Бу тинчликни яхши кўрувчи инсон. Бу қамоққа адолатсиз тарзда ташланган одам", - дея маълум қилди Пучдемон видеомурожаатда.
Жорди Санчес – “Каталония миллий ассамблеяси” жамоат ташкилоти собиқ раҳбари. Унга исённи ташкиллаштириш ва давлат маблағларини ноқонуний равишда сарфлаш бўйича айблов қўйилган. У иш судда кўриб чиқилгунга қадар қамоқда сақланмоқда.
"Каталония мустақил республика бўлиш ҳуқуқига эга, демократик ва ҳуқуқий… Бу мажбурий мақсад. Бу мақсад учун ичкаридан ва ташқаридан сиёсат олиб бориш лозим", - дея маълум қилди у.
Пучдемоннинг қўшимча қилишича, "яқин кунларда" Каталония парламенти аъзоларини “тантанали маросимга чақиради, унда янги босқич бошланади ва реал мустақилликка олиб борувчи йўлни кўрсатадиган Республика Кенгаши таъсис этилади”, - дея айтиб ўтди Бельгияда Испания судидан яширинаётган собиқ амалдор.
Мавзуга оид
11:26 / 27.06.2025
Каталония сепаратистлари учун амнистия тўғрисидаги қонун ўз кучида қолди
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди
07:10 / 09.08.2024