Жаҳон | 12:14 / 02.03.2018
11625
1 дақиқада ўқилади

Олмаотада ёш боланинг ошқозонидан тахминан 40 та магнит чиқариб олинди

Фото: Fotolia

Олмаота шаҳрида шифокорлар беш ёшли боланинг ошқозонидан тахминан 40 та магнит шарчасини топишди, деб хабар бермоқда «Казинформ».

Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, бола Олмаота шошилинч ёрдам болалар марказига қорнидаги кучли оғриқлар билан олиб келинган.

Рентген сурати боланинг ошқозонида кутилмаган нарсалар борлигини кўрсатган. Кейинчалик аниқланишича, бу 38 та магнит шарчаси бўлган.

"Биз киндик орқали ичакни ва ўша магнит шарчаларини чиқариб олдик", - дея айтиб ўтишди шифокорлар.

Айни дамда бола жонлантириш бўлимида қолаётгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда январь ойида танасидан 16 та игна ва сим бўлаги топилган чақалоқ ҳақида хабарлар кенг тарқалди. 11 ойлик чақалоқнинг танасидан топилган игналар бўйича ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланган. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ички ишлар ходими суриштирув жараёнида илгари сурилаётган фаразларни маълум қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид