Бу ҳақда давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэрт брифингда маълум қилган.

«Ўт очишни тўхтатиш режими ишламаяпти, бунга қисман Россия жавобгар. Россия ўз халқига ҳужум қилаётган Сурияни тўхтатиш учун масъулдир», - дея маълум қилди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия АҚШ билан биргаликда Сурияда авиазарбалар беришни бошлаш имкониятини жиддий тарзда кўриб чиқаётгани маълум қилинганди.