Билл Гейтснинг айтишича, "Сиз ва диван ўртасида доллар ҳеч қачон учиб ўтмайди”. Дарҳақиқат, муваффақиятга эришиш йўли тинимсиз меҳнатга боғлиқ экани ҳақидаги назария бошқа замонавий миллиардерларнинг мисоллари билан тасдиқланган, чунки уларнинг аксарияти ўз бойликларини ўзлари ишлаб топишган, мерос орқали олишмаган. Ва, шубҳасиз, миллиардерлар томонидан босиб ўтилган йўл уларнинг юзларида ўз изларини қолдирди.

AdMe дунёдаги энг бадавлат кишиларнинг суратларига назар ташлаш, улар улкан бойлик эгалари рўйхатига қўшилишдан олдин қандай кўринишда бўлганини кўриш, шунингдек, бу миллиардерлар ҳақида қизиқарли маълумотларни олишни таклиф этади: эҳтимол, улардан бирининг таржимаи ҳоли сиз кутган белгига айланар.

Жефф Безос, $ 120 млрд

2017 йилда Amazon интернет-дўконининг асосчиси ва эгаси Жефф Безос дунёдаги энг бой одамга айланди. Лойиҳа 1995 йилда гаражда ишга туширилган, 4 йил ичида эса компаниянинг қиймати 6 миллиард долларга баҳоланган. Безос интернет-дўкондан ташқари, The Washington Post нашриёт уйи эгаси ва Blue Origin аэрокосмик компаниясининг асосчиси ҳисобланади.

Қизиқ фактлар:

  • Жефф Безос мижозлар ва ҳамкорлар билан биринчи иш учрашувларини гараж ёнида жойлашган китоб дўконида ўтказган.

  • Дунёдаги энг бой одамнинг кулгуси жаҳонда худди унинг ўзи каби машҳур. Ишбилармон музокараларда, суҳбат чоғида кулади, YouTube’да эса унинг кулгулари жамланмаси ҳам бор – унинг тинглаб кулиб юбормасликка ҳаракат қилиб кўринг.

 

Билл Гейтс, $ 92 млрд

Microsoft 1976 йилда рўйхатга олинган, 10 йил ўтиб эса Билл Гейтс ўзининг биринчи миллиардини ишлаб олди. Баъзи маълумотларга кўра, 2006 йилда унинг даромади дақиқасига 6 659 долларни ташкил этган, яъни кунига қарийб 10 миллион доллар.

Қизиқ фактлар: